Қўқонда машина ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда
Local
−
10 January 2023 6586 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида машина ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Тарқалган хабарларга кўра, Қўқон шаҳридаги "Чорсу" маҳалласида декабрь ойи охиридаги 4 кунликда 3 та машина олиб қочилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади", дейилади хабарда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28