Қўқонда қалбаки долларни сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонанинг Қўқон шаҳрида 2 нафар шахс қалбаки 4 минг 700 АҚШ долларини ҳақиқийсига сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида фуқаро Х.М. ва А.И.лар бошқа бир фуқаро Ж.га қалбаки 4 минг 700 долларни 2 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Маълумот учун, 2021 йилнинг дастлабки 11 ойи давомида МИБ идоралари томонидан суд органларидан келган, тегишли тартибда йўқ қилиш билан боғлиқ 10 дан ортиқ ижро ҳужжати ижроси таъминланган. Биргина, қалбаки валюта билан боғлиқ 4 та ҳужжат доирасида умумий ҳисобда 46 минг 650 доллар қалбаки пуллар йўқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг