Қўқонда фуқародан $8000 ундирган сохта адвокат қамалди

3-саҳифа

image

Қўқонда ўзини адвокат деб таништириб, фуқародан 8000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи Э.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, ўтган йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс унга ўзини адвокат деб таништириб, қайнисинглиси Х.С.ни қамалиб қолмаслигини ваъда қилгани ва ундан 8 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ. содир этгани аниқланган.

Ҳозирда унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг