Қўқонда фирибгар аёл ўз танишини 13 000 долларга чув туширди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида А.И. исмли аёл тадбиркорлик ниқоби остида шеригининг 13 000 доллар пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2017 йил июль ойида фуқаро А.И. исмли аёл И.О. исмли аёлнинг ишончига кириб, бирга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, фойдани тенг тақсимлашини айтади. Шундан сўнг, харажатлар учун 13 000 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Қўқон

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг