Қўқонда “Ақлли бекат” лойиҳаси эгасидан пора олган мутахассис ушланди

Жамият

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида “Ақлли бекат” лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси Б.М. шаҳар ҳудудида жойлашган автобекатни “Ақлли бекат” сифатида фойдаланиш учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, лойиҳа ташаббускори М.С. дан 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг