Қўқонда 1,85 млн доллар эвазига янги техникум ташкил этилади

Жамият

image

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Қўқон шаҳрида Қўқон қишлоқ хўжалиги ва технологиялар техникуми ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон қишлоқ хўжалиги ва технологиялар техникуми фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳомаси порталига жойлаштирилган.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хўжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ғаниев)нинг Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Қўқон шаҳридаги Уста-бозор кўчаси, 92-уй манзилида жойлашган Қўқон махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи негизида Қўқон қишлоқ хўжалиги ва технологиялар техникумини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Техникум қуйидаги таълим йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослаштирилади: 

•  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технологияси;
•  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш;
•  органик маҳсулотлар етиштириш агротехнологияси;
•  агромаркетинг ва логистика; 
•  товаршунослик;
•  ўсимликлар ҳимояси ва карантини.

Техникумда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб янгидан ташкил этиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланади.

Қўқон қишлоқ хўжалик ва технологиялар техникуми фаолиятини самарали ташкил этиш учун:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ишметов) билан биргаликда Жаҳон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан 1,85 млн долларни техникум биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун масъул бўлади. 

Молия вазирлиги (Ишметов) давлат бюджетидан 630 млн сўм, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги узумчилик ва виночиликни ривожлантириш жамғармасидан 1,4 млрд сўм, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси 1 млрд сўм ажратиши белгиланган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг