Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоси ушланди

3-саҳифа

image

Қўқонда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти тарафдорининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” сафида фаолият олиб борганлиги учун 2000-2004 ва 2007-2013 йилларда жазо муддатини ўтаб чиққан 43 ёшли “М.А.” жиноий фаолиятини тиклаб, Facebook орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан “таҳрирчилар” сафини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.

“М.А.” Facebook’даги электрон манзили орқали виртуал дўстларига “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТнинг аудио-видео материалларини, шунингдек ташкилотнинг фаол виртуал ёлловчиси ва тарғиботчиси “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли, 1980 йил Қирғизистонда туғилган Маҳмуджон Холдаровнинг маърузаларини тарқатиб келгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда экстремистик ва террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

445

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг