Қўқон давлат педагогика институти декани жиноят устида қўлга олинди

3-саҳифа

image

Қўқон ва Тошкентда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Улар орасида Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси ва факультет декани ҳам бор. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси ва факультет декани даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб унинг танишини мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Шунингдек, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимдаги танишлари орқали Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг