Кастролар даврига якун: Рауль Кастро Куба Компартияси раҳбарлигидан кетади
Олам
−
17 Апрель 2021
5260Ҳукмрон Куба Коммунистик партияси раҳбари Рауль Кастро истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда партиянинг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Коммунистик партиянинг 8-съездида сўзга чиққан Кастро, мамлакат раҳбарлигини Куба Вазирлар Кенгаши раҳбари Мигель Диас Канел билан бир қаторда тажрибали раҳбарлар гуруҳига топшираётганидан мамнунлигини айтган.
Куба давлат телевидениесига асосланиб хабар берилишича, Кастро ҳокимият янги раҳбариятга ўтишини тасдиқлаган.
Аввалроқ 89 ёшли Кастронинг Коммунистик партия раҳбари лавозимидан кетиши ҳақида Ғарб матбуоти хабар тарқатган эди.
Рауль Кастро Кубани 1959 йилги инқилобдан бери бошқариб келган Фидель Кастронинг укаси ҳисобланади. У 2008 йилда бир вақтнинг ўзида давлат раҳбари, Куба ҳукумати ва қуролли кучларининг бош қўмондони бўлди. 2018 йилда Куба янги Конституциясининг қабул қилиниши муносабати билан Кастро Куба Коммунистик партияси раҳбари ва бош қўмондони лавозимини сақлаб қолган ҳолда давлат ва ҳукумат раҳбари лавозимларини тарк этди. Янги Конституцияга кўра, 2019 йилда Кубада президент ва бош вазир лавозимлари қайта тикланди.
LiveБарчаси