Қудбиев Стол теннис федерациясига раис бўлди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерациясига раис этиб сайланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бугун, 25 апрель куни Миллий Олимпия қўмитасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлатович Қудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевга қўмита қошидаги Фискал институти ректори вазифасини бажариш ҳам топширилганди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг