Қримдаги мусулмонлар қабристони ўрнида конки учиш майдончаси қурилади
Олам
−
12 Апрель 2021
10736Қрим Республикасида жойлашган Eвпаториядаги мусулмонлар қабристони ўрнида конкида учиш майдончаси қуришга қарор қилинди. Бу ҳақида “Подъем” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қрим татарларининг ғазабини келтирган ушбу қарор сабаб ҳудуд атрофидаги тортишувлар бир неча ой давом этган. Бироқ, Қрим Бош вазирининг ўринбосари Евгений Кабановнинг сўзларига кўра, спорт иншооти қурилаётган ҳудудда ҳеч қандай “қабристон йўқ”.
Евпатория маъмурияти раҳбари Роман Тихончук бўш ҳудуднинг бир қисми боғга, қолгани эса конки учиш майдонига берилишини таъкидлади:
“Бу ҳудудда ҳеч қанақа қабристон йўқ. Ҳаммаси суякларга айланиб бўлган. Кеча мен Қрим татарлари жамоатчилигини йиғдим ва одатдаги вариантни таклиф қилдим: ҳали қурилмаган мусулмонлар қабристонидаги ернинг 80 фоизини дўстлик боғига айлантирамиз ва жанубий қисмни белгиланган "спорт"майдони учун қолдирамиз”.
Тихончукнинг қўшимча қилишича, шаҳарнинг шарқий қисмида тахминан 25 минг киши истиқомат қилади ва спорт инфратузилмаси мавжуд эмас. Майдон учун таклиф қилинган режа 13 апрель, сешанба куни Мусулмонлар диний идорасида муҳокама қилинади.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси