Қримда самолёт қулаб тушди. Ўнлаб қурбонлар бор
Олам
−
01 Апрель 6122 1 дақиқа
Кеча, 31 март куни Қримда Россия Мудофаа вазирлигига тегишли An 26 ҳарбий самолёт қояга урилиб, қулаб тушди. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Аn-26 самолёти Қрим устидан режалаштирилган парвозни амалга ошираётган бўлган. Қояга бориб урилгач, самолёт билан алоқа Москва вақти билан тахминан соат 18:00 атрофида узилган.
Қидирув-қутқарув гуруҳининг хабарига кўра, самолётдаги барча: 6 нафар экипаж аъзоси ва бортдаги 23 нафар йўловчи ҳалок бўлган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, самолётга ташқи ҳужум ёки зарба бўлмаган. Ҳодисанинг дастлабки сабаби сифатида техник носозлик дея кўрилмоқда. Айни пайтда воқеа жойида махсус комиссия иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар-Туркия қўшма қўмондонлиги таркибида ўқув фаолиятини олиб бораётган Қатар Қуролли кучларига тегишли вертолёт қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди.