Қозоғистон чўлида 20 га яқин ўзбекистонлик музлаб қолди 

Олам

image

Қозоғистон чўлида 20 нафар ўзбекистонлик совуқда деярли музлаб қолди. Бу ҳақда ОАВ хабар берди.

Таъкидланишича, йўловчилар Mercedes микроавтобусида жорий йилнинг 10 февраль куни Қозоғистоннинг Сарёғоч шаҳридан Россиянинг Новосибирск шаҳрига йўлга чиққан. 

Йўлда автобусда носозлик кузатилган. Ҳайдовчи ғилдиракни алмаштириш учун керак бўлган воситани унутиб қолдиргани сабабли йўлда давом эта олмаган. Шу вақтда кўчада 25 даража совуқ бўлган. 

Ҳайдовчиси икки соат машинани таъмирлаш учун йўл четида чироғини ёқиб ёрдам ишорасини кўрсатган. Aммо ҳеч ким тўхтамаган. Ўзбекистонлик мигрантларни Павлодар шаҳри полициячилари қутқарган. Улар автобусни тузатиб, Россия томон жўнатиб юборган.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам маълумот берди. 

“Мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси 12 февраль куни Қизил-Ўрда – Павлодар трассасида Павлодар вилояти ҳудудида ичида 19 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. 

Иккала вазиятда ҳам ҳеч ким жабрланмаган,  тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилмаган.  Қозоғистоннинг йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ходимларининг тезкор ёрдами билан транспорт воситалари таъмирланган ва йўналишини давом эттирган

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади”, дейилади ТИВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг