“Қозоқ маликаси”нинг ишга чиқмаслиги сурункали тус олди
Олам
−
09 Февраль 2022
8027
Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг қизи, парламент депутати Дариға Назарбоева икки ойдирки, палата мажлисларига келмаяпти. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари ёзмоқда.
Қайд этилишича, бугун, 9 февраль куни бўлиб ўтган парламент ялпи мажлисида Дариға Назарбоева иштирок этмаган. Мажлис унинг келмаганини тасдиқлади ва депутат маошсиз таътилга чиққанини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Мажлиснинг жорий йилнинг 11 январь куни ўтказилган ялпи мажлисида ҳам, ундан аввалгисида ҳам депутат Дариға Назарбоева кўриниш бермаганди. Қуйи палата уни бетоблиги сабаб парламент ялпи мажлисида иштирок этмаганини айтган. Орадан бироз вақт ўтиб Назарбоеванинг ёрдамчиси унинг коронавирусга чалингани маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сенат Раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолаганди. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирган.
Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
Унинг ёрдамчиси айни вақтда Дариға Назарбоева маошсиз таътилда эканини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь