Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида нега одамлар тўпланди?
Олам
−
22 Март
41810Аввалроқ Қозоғистон нашрлари Ўзбекистон билан чегарада кўплаб транспорт воситалари ва одамлар тўпланиб қолгани ҳақида ёзганди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ушбу ҳолатни изоҳлади.
Унга кўра, транспорт воситалари ва одамлар тўпланиб қолишига Наврўз байрамини нишонлаш пайтида Ўзбекистон фуқаролари мамлакатни тарк этиши ҳамда “Калланбек”, “Тажен”, “Атамекен”, “Казигурт” чегара божхона постларида реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлган.
“Давлат чегараси орқали ўтиш одатдагидек тартибда амалга оширилмоқда, назорат-ўтказиш пунктларида вазиятни назоратга олиш чоралари кўрилди”, дейилади чегара хизмати хабарида.
Маълумот учун, олдинроқ минглаб одамлар бир неча соатлаб навбатда туриб қолиб, Ўзбекистонга кира олмаётгани айтилган эди. Айрим юк машина ҳайдовчилари чегарада суткалаб қолиб кетган. Ҳаттоки 100 минг тенге (тахминан 2,8 миллион сўм) эвазига тезроқ ўтказиб юборишни таклиф қилганлар ҳам бўлган. Нашрлар "пулини тўлаганлар тезроқ ўтказиб юборилгани"ни ҳам танқид қилган.
LiveБарчаси