Қозоғистоннинг собиқ бош транспорт прокурори Германияда қўлга олинди

Олам

image

Қозоғистоннинг илтимосига биноан халқаро ҳамкорлик доирасида Интерпол Германиянинг Фюрт шаҳрида халқаро қидирувда бўлган қозоғистонликни қўлга олди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Нашрга кўра, ушланган ушбу шахс Мақсат Дуйсенов бўлиб, у аввал 2013-2014 йилларда Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши сектор мудири ва 2016-2018 йилларда Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилнинг январь ойида у ўша пайтдаги Бош прокурор Қайрат Кожамжаров буйруғи билан Қозоғистон бош транспорт прокурори этиб тайинланган эди.

2025 йилнинг август ойи охирида Мақсат Дуйсенов қидирувга берилган эди. Бир неча кундан кейин Қайрат Кожамжаровга нисбатан ҳам тергов бошлангани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва тадбиркор Гажи Гажиев ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Вазир Нуртлеу ҳибсга олингани ҳақидаги миш-мишлардан сўнг мамлакат Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева баёнот билан чиқди. У ушбу маълумотларни рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Қозоғистон Интерпол Мақсат Дуйсенов Қайрат Кожамжаров транспорт прокурори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг