Қозоғистоннинг айрим ҳудудлари сув тошқинлари остида қолди (видео)
Олам
−
02 Февраль 2023 8780 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Кентау, Туркистон шаҳарлари ҳамда 3 та туманида сув тошқинлари кузатилмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Kazakhstan” хабар берди.
“Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва ёғингарчилик қорларнинг эришига сабаб бўлган. Бу ҳудудларда сел ва сув тошқини ҳодисаларини келтириб чиқарган”, дейилади хабарда.
Ҳодиса юз берган ҳудудларга 50 дан ортиқ қутқарувчи, 10 та техника ва 20 та мотор насоси жалб қилинган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳудудлардаги мактабларда таълим жараёни вақтинча онлайн тизимга ўтказилган.
Live
Барчаси