Қозоғистоннинг 14 ҳудудида террорчилик хавфининг “қизил” даражаси бекор қилинди
Олам
−
13 Январь 2022 3241 1 дақиқа
Қозоғистоннинг 14 вилоятида, жумладан, пойтахтда террорчилик хавфининг қизил даражаси бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
“Терроризмга қарши кураш бўйича Республика оператив штаби Нур-Султон, Чимкент, Ақмола, Оқтобе, Атирау шаҳарлари, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қизилўрда, Қўстанай, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари ҳудудида аксилтеррор операцияси якунлангани ва террорчилик хавфининг “қизил” даражаси бекор қилингани ҳақида хабар беради”, дея тушунтирган Миллий хавфсизлик қўмитасида.
Қайд этилишиича, Олма-Ота шаҳри, Олма-Ота ва Жамбил вилоятларида “оммавий тартибсизликлар даврида террорчилар ва бошқа жиноий ҳаракатларга алоқадор шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш” чоралари кўрилмоқда.
“Шундай қилиб, ушбу ҳудудларда аксилтеррор операцияси давом эттирилди, террорчилик хавфининг критик “қизил” даражаси сақланиб қолмоқда”, дейилади хабарда.
Қозоғистонда 5 январь куни бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Кеча, 12 январь куни барқарор вазият туфайли Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Шунингдек, 5 январдан 19 январгача соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлиши айтилганди. Фақатгина Олма-ота вилоятида оператив вазият яхшилангани ҳисобга олиниб, кеча 12 январдан ҳаракатланишга қўйилган чеклов бекор қилинди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь