Қозоғистонлик бокс бўйича жаҳон чемпиони зўрлашда гумон қилинмоқда

Спорт

image

Профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Жанкош Тураров зўрлашда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Олмаота полиция департаментига таяниб, “Tengrinews” хабар берди.

Қайд этилишича, 20 августга ўтар кечаси Олмаота шаҳрининг Ауэзов туман ИИБ навбатчилик қисмига 28 ёшли шахс зўрлангани ҳақида хабар келиб тушган.

“Олинган ариза юзасидан Ауэзов туман ИИБ жиноий иш қўзғатди. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳодисанинг тўлиқ ҳолатларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади полиция хабарида.

Маълумот учун, 33 ёшли Жанкош Тураров биринчи ўрта вазн тоифасида IBO йўналиши бўйича профессионал амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 28 сентябр куни у Олмаотада чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Қозоғистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг