Қозоғистондан Ўзбекистонга янги авиарейс йўлга қўйилади
Ўзбекистон
−
05 Март 2021 4817 1 дақиқа
Жорий йилнинг 8 мартидан SCAT авиакомпанияси Актау ва Урганч ўртасида ҳафтасига 2 маротаба парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди.
Рейслар ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари Б-737 самолётларида амалга оширилади.
Қайд этилишича, парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь