Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Гап шундаки, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шу сабабли, мамлакатда бўлиб турган фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралмоқда. 

Билдирилишича, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши мумкин. Шуни инобатга олиб, Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳудудида ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган ҳолда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг мамлакатни тарк этиши сўралаётганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ташқи меҳнат миграцияси ўзбекистонликлар мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг