Қозоғистондаги нефть-газ конида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 6 июль куни Қозоғистоннинг Атирау вилоятида жойлашган Тенгиз нефть-газ конида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 10:30 атрофида содир бўлган. Конда атмосфера гази бўлган қувурда гидросинов ўтказилган. Қувур босимга дош беролмай, портлаб кетган. 

Ҳодиса оқибатида икки ишчи ҳалок бўлган. Яна уч нафари турли тан жароҳатлари олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хабарга кўра, ҳодиса юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 156-моддаси учинчи қисми (Эҳтиётсизликдан одам ўлимига сабаб бўлган хавфсизлик қоидаларини бузиш) билан тергов бошланган.

Маълумот учун, Тенгиз кони 1979 йилда очилган. У Қозоғистоннинг Атирау вилояти Атирау шаҳридан 350 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, Каспий нефть-газ вилоятига тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг