Қозоғистондаги фуқароларни эвакуация қилиш бошланди 

Олам

image

Қирғизистон ҳукумати Қозоғистонда бўлган ва ўз ватанига қайтишни истаган фуқароларни эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳозирда Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш доирасида Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали Қирғизистон фуқароларини эвакуация қилиш ишларини олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Вазирликка кўра, ҳозирда икки давлат чегарасида жойлашган назорат-ўтказиш пунктлари ишламоқда, зарурат туғилганда ватанига қайтишни хоҳловчи Қирғизистон фуқаролари чегарадан бемалол ўтишлари мумкин.

“Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик хизмати бошқармаси, Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Қирғизистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигида “Ишонч телефонлари” мавжуд бўлиб, улар орқали Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги фуқаролари ўзини қизиқтирган саволлари бўйича мурожаат қилиши мумкин”, деб эслатди вазирлик.

Шунингдек, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Қозоғистондаги ватандошларни мамлакатда бўлиш қонунлари ва қоидаларига риоя қилишга, провакация йўл қўймасликка, ҳар қандай низоларда қатнашмасликка ва жамоат жойларига бормасликка чақирган.

“Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси Нур-Султон, Ақтўбе, Атирау, Ақтау, Қўстанай, Кўкчетав, Петропавловск, Павлодар ва Қарағандадаги Қирғизистон фуқаролари билан алоқа ўрнатади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

633

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made