Қозоғистондаги даҳшатли ёнғин. Қурбонлар бор

Олам 8676
image

Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти 2 сентябрдан буён аланган қуршовида. Аулиекол туманида чиққан ўрмон ёнғинларининг географияси кун ўтган сайин кенгаймоқда. Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 5 сентябрь ҳолатига кўра, ёнғинлар майдони 43 минг гектаргача кенгайган, ўрмон хўжалигининг умумий майдони эса 107,3 минг гектарни ташкил этган. 

Оперативная информация по природному пожару произошедшему   в Костанайской области на 13.00 часов 5 сентября

Ёнғин оқибатида бир қанча қишлоқларда 108 та бино вайрон бўлган ва зарар кўрган. 1841 киши эвакуация қилинган. Жароҳатланганлар, куйган ва заҳарланганлар 10 кишига етди.  1935 йилда туғилган эркак вафот этган. Минтақада маҳаллий миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Оперативная информация по природному пожару произошедшему в Костанайской области 18.00 часов 4 сентября

Ёнғинни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари ва ўрмон хўжалигининг 196 та техникаси, 7 та самолёти, 5 та ўт ўчириш поезди ҳамда 1526 нафар шахсий таркиби жалб этилган. Ёнғинни ўчириш бошлангандан бери вертолёт билан 93 марта сув тўкилди.

3 сентябрь куни метеорологик вазиятнинг мураккаблашиши, жумладан, ҳаво ҳароратининг 36 даража юқори бўлиши, 28 м/с гача бўлган бўронли шамол туфайли ёнғин майдони 9400 гектардан ошди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 5 та ҳудудда (Аманкарагай, Лесное, Озерное, Баганали ва Калинино қишлоғи яқинида) ўрмон зонасида ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Эвакуация қилинганлар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан Аулиекол ўрта мактаби ва Аулиекол мактаб-интернатига жойлаштириш, озиқ-овқат билан таъминлаш ташкил этилди, 66 нафар фуқаро эвакуация пунктларида қолмоқда. Қолганлар ўз уйларига қайтган ёки қариндошлариникига жойлашган.

Фото: Tengrinews.kz/Турар КазангаповФВВнинг қайд этишича, Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 3 та самолёти сув ўтказгичлари билан шай ҳолатда турибди. 

Парламент депутатлари ташаббуси билан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами колоннаси тузилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 142
Рейтинг: 3.1
t
×