Қозоғистондаги бир нечта университетларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилди

Олам

image

Қозоғистондаги бир нечта университетларнинг фаолият юритиши учун берилган лицензиялар вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Баъзи олий таълим муассасаларининг иши суд жараёнида кўриб чиқилиши айтилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги хабар берди. 

Лицензияларнинг тугатилишига уларда ўтказилган қайта текширувда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаб бўлган. 

Мамлакатдаги "Олмаота" университети, "Кайнар" Aкадемияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, A.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети, “Silkway” Халқаро университетида ўтказилган такрорий текширув натижалари бўйича таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, Таълим ва фан вазирлиги Таълим ва фан соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси томонидан "Олмаота" университети, "Кайнар" Aкадемияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, A.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети лицензиясида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган. 

Шунингдек, "Кайнар" Aкадемияси ва “Silkway” халқаро университетининг текшириш натижалари устидан шикоят бўлганлиги сабаб, текшириш натижалари судда кўриб чиқилаётгани айтилган. Суд жараёнлари якунлангач, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган. Бундан ташқари, М.Х.Дулати номидаги Тараз ҳудудий университетида "ҳуқуқ" (бакалавр) йўналиши бўйича лицензия иловаси амал қилиши тўхтатилган.

Вазирлик абитуриентларга қонунчиликка мувофиқ таълим фаолияти учун лицензия амал қилиши тўхтатилган тақдирда, таълим даргоҳларига 2020-2021 ўқув йили учун қабулни амалга ошира олмаслигини маълум қилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг