Қозоғистонда юз берган ёнғин оқибатида 4 нафар бола ҳалок бўлди

Олам

image

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги хонадонлардан бирида юз берган ёнғинда 4 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. 

Кеча, 23 февраль куни Қарағанда вилоятининг Каркарали туманидаги Талди қишлоғида 2 хонадонли бир қаватли тураржой биносида ёнғин содир бўлган. Ёнғинда уйнинг 10 кв.м майдони ёниб кетган. 

Ёнғин оқибатида 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларда туғилган 4 нафар бола ҳалок бўлган. Ёнғин содир бўлган вақтда болалар уйда ёлғиз бўлган. 

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва аҳоли томонидан жабрланган оилага зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва экспертиза тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг