Қозоғистонда янги ўқув йили доимгидек бошланади, ўқитувчилар ойлиги 25 фоизга оширилади

Олам

image

Қозоғистон янги ўқув йилини карантинни унутган ҳолда, одатий тартибда бошламоқчига ўхшайди. Бу Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Фан ва таълим вазири билан мулоқотидан англашилади. Мамлакат раҳбари бугун, 5 август куни вазирнинг олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобитини тинглаган.

Тўқаев янги ўқув йилига тартибли киришни ташкил этишнинг аҳамиятини алоҳида урғулаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг масофавий таълим олишларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаган. 

Давлат раҳбари вазирга ўқитувчиларнинг моддий шароитини яхшилаш, уларнинг ўз мажбуриятларини кирмайдиган ишлар билан машғул бўлишлари ёки бунга мажбурланишларининг олдини олиш, иш ҳақларини эса 2021 йилнинг январидан 25 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди. 

Шунингдек, Тўқаев университетларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш, олий таълим сифатини ошириш ва илм-фанни ривожлантириш хусусида алоҳида вазифалар белгилади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг