Қозоғистонда вазият янада жиддийлашди
Олам
−
07 Январь 2022
68273Қозоғистон ҳукумати бутун республика бўйлаб террорчилик таҳдидининг критик – қизил даражасини жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 7 январь республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати хабар берди.
“2022 йилнинг 6 январь куни Нур-Султон шаҳрида Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси генерал-майор Ермек Сагимбаев терроризмга қарши кураш бўйича Республика оператив штабининг (РОШ) йиғилишини ўтказди. МХҚ раиси, РОШ раҳбари буйруғи билан президент билан келишилган ҳолда Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида террорчилик хавфининг критик қизил даражаси жорий этилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида аксилтеррор операцияси режими ўрнатилди”, дея хабар бермоқда “Казинформ”.
Бу борада давлат органларининг биринчи раҳбарлари томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш, шахс ва давлат учун террорчилик таҳдидини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Маълумот учун, террорчилик хавфининг қизил даражаси аниқланганда махсус хизматларга шахсларни тинтув қилиш ва нарсалар, транспорт воситаларини кўздан кечириш, шунингдек, уларнинг ҳаракатланишини вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш имконини беради.
Бундан ташқари, турар-жой ва бошқа биноларга эркин киришга рухсат берилади. Бундай ҳолда, телекоммуникация тизимлари каналлари орқали узатиладиган музокаралар ва бошқа маълумотларни назорат қилиш каби чоралар кўрилиши мумкин. Шунингдек, махсус хизматларнинг барча шахсий таркиби тўлиқ сафарбарлик ва жанговар шай ҳолатга келтирилиши, хавфсизлик чоралари кучайтирилиши назарда тутилмоқда.
LiveБарчаси