Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак ўқувчи қизга ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси 6-синфда ўқийдиган қизга ҳужум қилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг маҳаллий нашрлари хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 16 ноябрь куни кўчада содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркакнинг қизни узоқ вақт кузатиб юргани ва бирдан унга ҳужум қилгани акс этган.

“Биринчи марта ҳужум содир бўлганда, қиз қаршилик кўрсатиб, қочишга муваффақ бўлган, лекин эркак уни қувиб етган. Кейин қизни кўтариб, куч билан “скамейка”га итариб юборган. Буни яқин атрофдаги эркаклар пайқаб қолиб, қизни қутқариб қолган”, дейди “Жим бўлманг” жамоат бирлашмаси раҳбари Дина Смаилова.

Ҳозирда 39 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинган ва 15 сутка вақтинчалик изоляторга жойлаштирилган. Бироқ жабрланувчининг яқинлари қаттиқроқ жазони талаб қилмоқда.

Хабарга кўра, эркак уч йилдан етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг