Қозоғистонда ўзбекистонлик бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлди
Жамият
−
21 Январь
11870Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистондан бўлган оила ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 20 январь куни соат 17:00 лар атрофида Уралск – Атирау трассасида ЙТҲ содир бўлган. Унда 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Mazda CX-7 Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинасига бориб урилган.
"ЙТҲ оқибатида Mazda CX-7 автомашинаси ҳайдовчиси ва яна икки йўловчи, 1984 йилда туғилган аёл ҳамда 2012 йилда туғилган бола воқеа жойида вафот этган. Уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган", дейилади Ғарбий Қозоғистон области полиция департаменти маълумотида.
Енгил машинада бўлган тўрт кишидан фақат 15 ёшли ўсмир омон қолган. У айни вақтда у шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси