Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қамоққа олинди

Олам

image

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда гиёҳванд моддалар етказиб бериш бўйича йирик тармоқни йўқ қилиш чоғида қўлга олинди. Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Шарқий Қозоғистон вилояти полицияси ҳудудга синтетик ва психотроп дори воситалари етказиб берилишининг олдини олиш бўйича махсус операция ўтказган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ёшларни қидириш ва гиёҳванд моддалар савдоси жараёнига жалб қилиш мақсадида мамлакат шарқига келган 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Текшириш мобайнида қўлга олинган шахсдан умумий оғирлиги 500 граммдан ортиқ бўлган “альфа-PVP” психотроп моддаси топилган.

Вилоят Полиция департаменти раҳбарининг ўринбосари, полковник Талгат Шаяхметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқоросига нисбатан Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотга кўра, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 1600 дан ортиқ бир марталик синтетик гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомалага кириши тўхтатилган.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

772

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг