Қозоғистонда уй қулаши оқибатида ўзбекистонликлар ҳам жароҳатланди (видео)
Олам
−
30 Январь
6718Бугун, 30 январь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида газбаллони портлаши оқибатида икки қаватли тураржой биноси қулаб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, қулаган бинонинг тахминий майдони 300 кв.м. бўлган. Жами 46 киши яшаган уйда портлаш вақтида 35 киши бўлгани айтилмоқда. Қутқарувчилар вайроналар остидан икки нафар ҳалок бўлганларнинг жасади ва беш нафар жароҳатланганлар (шундан уч нафари болалар)ни чиқариб олган.
Жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам бўлган ва улар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
"1989 йилда туғилган Холдаров Рустам Умаралиевич танасининг 80 фоизи ва 1987 йилда туғилган Нуриддин Одилжонович Ҳакимов танасининг 35 фоизи куйган, ёпиқ мия шикастланиши, умуртқа синиши кузатилган", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Элчихона ҳолатни назоратга олгани ва Қарағанда вилояти полицияси, Фавқулодда вазиятлар бўлимлари билан алоқада эканини билдирган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларидан ҳушёр бўлишни, хавф ёки фавқулодда вазият ёки шошилинч ёрдамни талаб қиладиган бошқа ҳолатлар ҳақида хабар беришни сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь