Қозоғистонда устига қирувчи самолёт ўқ-дорилари тушиб кетган аскар вафот этди
Олам
−
15 Август 2023
7688Қозоғистондаги Толдиқўрғон авиация базасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир нафар ҳарбий хизматчи вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бугун, 15 август куни Толдиқўрғон ҳарбий авиабазасида жанговар самолётнинг учишига тайёргарлик кўриш жараёнида унинг ўқ-дорилари икки нафар ҳарбий хизматчининг устига тушиб кетган. Улардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган, иккинчисига эса ҳозирда зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Тергов тадбирлари ўтказилмоқда, тадбир манфаатлари учун бошқа маълумотлар ошкор этилмайди. Қуролли кучлар қўмондонлиги ва шахсий таркиби ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит вафот этган эди. Маълум қилинишича, асли самарқандлик бўлган йигит жорий йилнинг март ойида Тошкентга муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун келган. У шу йилнинг 27 июнь куни пневмониядан вафот этган.
LiveБарчаси