Қозоғистонда сув тошқинлари сабаб 380 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

Олам

image

Қозоғистонда бу йил сув тошқинлари бошланганидан бери 383 киши, жумладан, 101 нафар бола эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Курсив”нинг расмий сўровига жавобан Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 380 нафар аҳоли, жумладан, барча болалар ўз уйларига қайтган. Вақтинчалик жойлаштириш пунктларида бир неча киши қолган. Яна икки киши қариндошлариникида қолган. 

“Ҳукумат жабрланганларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Зарарни қоплаш амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Бошпанасиз қолган одамларга ҳукуматнинг 2014 йил 7 сентябрдаги 1222-сонли қарори асосида ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этаётганини ҳам қўшимча қилган. 

Маълумот учун, ўтган йилнинг март ойида Қозоғистонда кенг кўламли баҳорги сув тошқинлари бошланганди. Бир қатор ҳудудларда ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев қозоғистонликларга мурожаатида сув тошқинларини “ўз кўлами ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдан ортиқ вақтдаги энг йирик офат”, деб атаган. У барча жабрланган фуқароларга молиявий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатишга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон эвакуация сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг