Қозоғистонда Президентнинг қариндошларига раҳбар лавозимини эгаллаш тақиқланяпти
World
−
03 November 2022 6184 1 minute
Қозоғистон парламенти Республика Президентининг ваколатларини чекловчи ҳамда мамлакат етакчисининг қариндошларига сиёсий фаолият олиб боришни тақиқловчи тузатишларни қабул қилди. Бу ҳақда “Sputnik Ближнее зарубежье” Telegram канали хабар берди.
“Президент оиласи аъзоларига давлат ва квази-давлат тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланади”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, улар давлат раҳбарининг парламент юқори палатасини шакллантиришдаги иштироки ва маҳаллий ҳокимият органларидаги фаолияти чекланади.
Шунингдек, Қозоғистон раҳбари президентлик даврида сиёсий партияларга аъзо бўла олмайди.
Ҳозирда ҳужжат Қозоғистон раҳбарига имзолаш учун юборилган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August