Қозоғистонда поезд вагонлари рельсдан чиқиб, дарёга қулади (видео)

Олам

image

Кеча, 3 апрель куни Шарқий Қозоғистон вилоятининг Оскемен – Кумистау темир йўл участкасида ҳаракатланаётган поезднинг 18 та вагони рельсдан чиқиб кетди. Бешта вагон Иртиш дарёсига қулаб тушган. Бу ҳақда “Tengrinews”нашри “Қазақстан темір жолы” миллий компанияси матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

"3 апрель куни соат 12:04 да Шарқий Қозоғистон вилоятининг Оскемен – Кумистау темир йўл участкасида 18 та вагондан иборат юк поезди рельсдан чиқиб кетди. 5 та вагон дарёга қулаб тушган. Поезд соатига 37 километр тезликда ҳаракатланаётган эди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, руда ортилган иккита вагон Россия мулки бўлган. Яна 16 та вагон “КазцинкТемирТранс” МЧЖга тегишли бўлиб, уларга шлак ортилган.

“Жабрланганлар ва жароҳатланганлар йўқ. Йўловчи ҳамда юк поездларида кечикишлар бўлмаяпти. Ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолатнинг барча сабаб ва тафсилотларини ўрганиш учун миллий компания раҳбарларидан иборат комиссия тузилди”, дейилади хабарда. 

Транспорт полиция бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу факт Оскемен-1 станциясидаги Линей полиция бўлимининг Ягона терговга қадар текширув реестрига Жиноят кодексининг 344-моддаси 1-қисми “Темир йўл транспорти ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” билан қайд этилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг