Қозоғистонда педофилларни кастрация қилиш таклиф қилинди

Олам

image

Қозоғистонда депутатлар томонидан педофиллар учун жарроҳлик кастрациясини жорий этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Қайд қилинишича, кастрация қилиш ташаббуси билан чиққан депутатлар педофиллар учун энг оғир жазони муносиб кўрган. Бироқ бугунги кунда Қозоғистон Конституциясида энг оғир жазо умрбод қамоқ жазоси бўлгани сабабли, барча имкониятлар ҳисобга олиниб, жарроҳлик амалиётидан кўра, озодликдан маҳрум қилиш маъқул кўрилди.

“Педофиллар учун қандайдир ҳуқуқлар ҳақида гапирилганда, мен қонуний қисмини тушунаман. Шу боис, биз уларни жарроҳлик йўли билан кастрация қилишгача бўлган жуда қаттиқ жазолашни таклиф қилдик. Бу бизнинг позициямиз эди, ишончим комилки, бу педофиллар – уларни одам дейиш қийин – энг шафқатсиз жазога лойиқдир”, дея қўшимча қилган депутат Асхат Аягамбетов.

Маълумот учун, бундай таклиф аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида билдирилган, бироқ бундай ўзгартиришни ҳукумат маъқулламаган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон педофил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг