Қозоғистонда парламент сайловлари қачон бўлиши маълум қилинди

Олам

image

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси – Мажилисга сайловлар 2023 йилнинг биринчи ярмига белгиланди. Бу ҳақда Мажилис спикери Ерлан Кошанов маълум қилди.

 “Парламент сайловлари келаси йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Аммо буни Президент эълон қилади. Табиийки, шундан кейин янги ҳукумат тузилади. Президент вақтни эълон қилгунча кутишимиз керак”, дейди Кошанов.

Шунингдек, у президентликка номзодини қўйган Мейрам Кажикен, Жигули Дайрабоев, Каракат Абден, Салтанат Турсинбекова ва Нурлан Ауэсбаев янги парламентда ўрин эгаллай оладими каби мазмундаги саволга ҳам жавоб берган. 

“Бу ҳақда сайловчилар қарор қабул қилади”, дейди Кошанов.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиқ овозини олиб, ғалаба қозонди. 

Қозоғистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ 1 сентябрь куни Тўқаев халққа мурожаатида муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди. 17 сентябрь куни у конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаб, президент ваколатларини етти йиллик қайта сайланмаслик муддати билан чеклади. Илгари республика раҳбари беш йил кетма-кет икки муддатга сайланиши мумкин эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг