Қозоғистонда олимлар учун янги виза жорий этилади

Олам

image

Қозоғистонда олим ва инвесторларни жалб қилиш учун янги виза турлари жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Миграция сиёсатининг янги концепцияси доирасида танқис касблар бўйича 100 нафар энг яхши хорижий мутахассисларни жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

“Улар учун яшаш рухсатномаси билан “Қимматли кўникмалар учун виза” жорий этилади. Шунингдек, Қозоғистон кадрларининг малакасини ошириш учун қимматли кўникмалар (тақчил касб ва мутахассисликлар) нинг мунтазам янгиланиб турувчи рейтинги шакллантирилади”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, хорижий олим ва ўқитувчилар учун узоқ муддатли (10 йилгача) “Илмий-педагогик визалар” берилади. Бу эса уларга Қозоғистонда доимий яшаш ҳуқуқини, кейин эса фуқароликни олиш имконини беради.

Инвестицион ва бизнес визалар деб номланувчи виза тури эса Қозоғистон иқтисодиётига бир вақтнинг ўзида 300 минг доллар сармоя киритган хорижлик ишбилармонларга берилади. Бундай виза мамлакатда 10 йил яшаш ҳуқуқини беради. Унинг эгаси бизнесни рўйхатдан ўтказиш, мулкка эгалик қилиш, молиявий операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, илм-фан, соғлиқни сақлаш, саноат ва IT соҳаларида қимматли мутахассислар учун имтиёзлар жорий этилади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг