Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг улкан ҳайкали ўрнатилди
Олам
−
05 Июль 2021
5132Нурсултонда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг улкан ҳайкали ўрнатилди. Очилиш маросимида амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда маҳаллий “Tengrinews” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёдгорлик пойтахтда Алихан Бокейхон ва Керей кўчалари, Жонибек Хандар чорраҳасида яқинда очилган боғнинг ҳудудида жойлашган. Тўқаев ёдгорликнинг лентасини тантанали ечиб, маросимда қатнашганларга нутқ сўзлади.
Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таъкидлашича, ҳар йили пойтахт куни арафасида шаҳарнинг маънавий қиёфасини безаб турадиган янги мажмуалар қад ростламоқда. У ўтган йили Элбоши кутубхонасининг музейи қурилганини ва унинг ёнида очилган боғ шаҳар аҳолиси учун қулай дам олиш масканига айланганини эслади.
Президент Нурсултон Назарбоевнинг давлатчилик асосларини шакллантириш, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, глобал инқирозларни бартараф этиш, мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
“Элбоши кўплаб халқаро ташаббусларни илгари сурди ва мамлакатимизни глобал сиёсат қаторига олиб чиқди. Бутун дунё уни буюк сиёсатчи, тарихий шахс сифатида билади. Қозоғистоннинг ҳозирги ва келажак авлоди ўз халқининг буюк ўғлига лойиқ бўлиши керак”, дейди Тўқаев.
Юртбошининг таъкидлашича, ўша йиллардаги энг хавфли муаммолар ва вайронагарчиликлар шароитида Элбоши одамларда ўз кучига ва келажакка бўлган ишончни тарбиялашга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь