Қозоғистонда ниқоб режимига ўтилди

Олам

image

Қозоғистонда ниқоб режими жорий қилинди. Бу ҳақда "Власти" нашри хабар берди.        

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмагамбетованинг айтишича, коронавирус билан касалланганлар сони 2023 йилнинг декабрига нисбатан 2,5 баробарга ошган. Ва бу кўрсаткич тобора ўсиб бормоқда. 

“Касалликка чалинганларни рақамларда ифодалаганда уларнинг сони 200 дан 500 нафарга кўпайган. Биз, асосан, Остона (143 та) ва Олмаота (74 та) шаҳарларида касалланиш ҳолати ортганини кўряпмиз”, дейди Есмагамбетова.                                                                                                              

Мамлакатда бу ҳафтада 155 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Шу билан бирга, бош санитарнинг билдиришича, жорий йилда коронавирус билан касалланишнинг ўсиши ЎРВИ ва грипп мавсумига тўғри келмоқда.

“Бугунги кунда шифохонада фақат уч нафар бемор даволанмоқда. Қолганларнинг ҳаммаси амбулатор даволанишда. Аммо касалликнинг оғирлиги, шифохонага ётқизилиш даражаси, ўлим билан боғлиқ вазиятлар умуман ўзгармади”, дейди вазир ўринбосари.

Қозоғистон ҳозирда коронавирус билан касалланиш бўйича “яшил” зонада. Бироқ, февраль ойида ЎРВИ ва гриппнинг иккинчи тўлқини бошланиши кутилмоқда.

Билдирилишича, инфекция, хусусан, қизамиқ ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги жамоат жойларида ниқоб тақиш тартиби жорий қилинган. 

“Вилоятлар, Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек, Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари жамоат ташкилотларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш ва антисептик воситалар мавжудлигини таъминлаши лозим. Ҳокимликлар аҳоли гавжум жойларда (аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлари, савдо уйлари, театрлар, кинотеатрлар, давлат хизматлари марказлари, банклар ва бошқалар) барча транспорт турларида ниқоб тақишни тавсия қилади”, дейилади хабарда.

Отабоева Мадина


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон ниқоб режими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг