Қозоғистонда неча киши коронавирус юқтириши мумкинлиги айтилди

Жамият

image
COVID-19 ва дунё – сўнгги 24 соатда юз берган янгиликлар дайжести north_east

COVID-19 ва дунё – сўнгги 24 соатда юз берган янгиликлар дайжести

Қозоғистонда ёзга бориб COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 3,5 мингдан ошмаслигига умид билдириляпти. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Елажн Британов маълум қилди.

Қозоғистонда ҳозирча 325 кишида коронавирус аниқланган, улардан бир бемор вафот этган. 16 мартдан бери мамлакатда фавқулодда ҳолат режими амал қиляпти. Нур-султон ва Олма-отада 19 март куни карантин режими жорий қилинган. 30 мартдан яна 6 шаҳар карантинга ёпилди: Атирау, Қорағанда, Темиртау, Саран, Шаҳтин ва Абай. Қатор вилоятларда ҳам чекловчи карантин чоралар жорий қилинди.

“Март-апрель-май ойларидаги даврда Қозоғистонда вирус юқтирганлар 3,5 мингдан ошмаслигига умид қиламиз. Шундай келиб чиқиб, биз куч ва воситаларимизни ҳисобини оламиз”, деган вазир биринфинг вақтида.

Биртановнинг фикрича эпидемиологик вазият, ҳукумат томонидан кўрилаётган карантин чораларидан келиб чиқиб, эпимеянинг энг фаол нуқтаси апрел ойида ўтади.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 785 979 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 37 810 нафари вафот этган ва 165 889 нафари даволанган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон коронавирус

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг