Қозоғистонда Наврўзни 10 кун нишонлаш таклиф қилиняпти

Олам 2014
image

Қозоғистонда шарқона Янги йил – Наврўз байрамини алоҳида дастур асосида 10 кун давомида нишонлаш таклиф қилиняпти. “Tengrinews.kz”нинг хабар беришича, тегишли лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, ушбу байрамни 14 мартдан 23 мартгача нишонлаш таклиф этилмоқда:

14 март — Табриклар куни;
15 март — Табиат куни;
16 март — Аждодлар хотираси ва дуолари куни;
17 март — Тарих куни;
18 март — Ҳайрли ишлар куни;
19 март — Спорт ва маҳорат куни;
20 март — Донолик ва билим куни;
21 март — Миллий таомлар куни;
22 март — Халқнинг улуғ куни;
23 март — Эҳтиром куни.

“Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Мустақиллик — энг азиз неъмат” мақоласида Наврўз байрамини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқиш ва баҳор байрами мазмунини бойитишга кўрсатма берди. (…) Наврўз байрамининг асосий мақсади — Қозоғистон заминида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, миллий ўзликни сақлаш, оилавий қадриятларни оммалаштириш, атроф-муҳитга оқилона муносабатни шакллантириш”, дейилади ҳужжатда.

Концепцияга кўра, байрамнинг вазифаси қозоқ халқининг анъаналари ва одатларини қайта жонлантириш, оила институтини мустаҳкамлаши ва бирликни таъминлаши, атрофи муҳитни асраш кераклигини ўргатиш бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×