Муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистонда медал билан мукофотланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тақдирланди.

Маълум бўлишича, “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференция юқори савияда ташкил этилгани, 200 дан зиёд иштирокчи қатнашгани, ZOOM платформаси орқали юзлаб хорижий ва маҳаллий мутахассислар кузатиб боргани, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилганлари ҳамда анжуман жараёнлари тўғридан-тўғри бутун дунёга онлайн намойиш этилгани билан яна аҳамиятли бўлган.

Шунингдек, халқаро конференцияда бугунги мураккаб даврда дин пешволарининг ҳамжиҳатликда фаолият юритиши муҳимлиги, шунингдек, глобал замонда уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларни ечишда катта омил экани айтилган.

Бундан ташқари, нотиқлар томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланган.

Конференцияда мана шундай ишларнинг муносиб эътирофи сифатида ҳам муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси буйруғи асосида юксак медал билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг