Қозоғистонда мактаб ўқувчилари ёмғирдан электр энергияси олди (видео)
Олам
−
08 Октябрь
9753Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари муқобил энергия манбаларини яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “24.kz” хабар берди.
Улар ёмғирдан электр энергияси ишлаб чиқарувчи генераторни йиғишга муваффақ бўлган. Лойиҳа халқаро танловда ғолиб чиқди. Ҳозир улар технологияни яхшилаш устида ишламоқда. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, у келажакда қуёш панелларига муқобил бўлиши мумкин.
Болалар ўзларининг томчилатиб турувчи генераторини йиғишдан олдин муқобил энергия манбаларини яратиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиб чиққан.
“Биз сув қуямиз ва томчиларимиз тушади. Энергия ер юзасига тушган томчиларнинг ишқаланишидан ҳосил бўлади. Бу умуман мўъжиза эмас. Генератордан фойдаланиш жуда осон. Бунинг учун фақат иккита материал керак: яримўтказгич ва электрод. Бу энергия олиш учун етарли. Экотизим бузилмайди, чунки углерод ёқилғиси ҳамма нарсага зарарли таъсир кўрсатади”, дейди муаллиф ўқувчилардан бири Молдир Исмоил.
Ёш олимлар юқори намликда оддий хона ҳароратида ҳам электр энергиясини деярли ҳаводан олиш мумкинлигини аниқлаган. Лойиҳа раҳбари Юрий Грязнов исмли ўқитувчи бўлиб, у ихтирочи ўқувчилар таҳсил оладиган Чимкентдаги 8-сонли ихтисослаштирилган гимназиянинг физика фани ўқитувчиси ҳисобланади.
“Бир вақтлар электромагнит тўлқинларни узатиш имконияти бугунги кунда уяли телефонлар ва бошқалар шаклида қўлланилади. Шунинг учун биз буни бошланиш деб ҳисоблаймиз. Биз ҳозир тарих ёзяпмиз ва амалга оширган лойиҳамиз келажакда глобал ўзгаришлар олиб келиши мумкин”, деган ўқитувчи.
LiveБарчаси