Қозоғистонда кучли шамол оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 160 дан ортиқ бино зарар кўрди
Олам
−
08 Апрель 2020
8733Қозоғистон Республикасида кучли шамол туфайли 160 дан ортиқ бино зарар кўрди. Шунингдек, том босиб қолиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Республика фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Рустамбек Амрин маълум қилди.
Акмола, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларининг 22 тумани ва иккита шаҳрида 160 дан ортиқ бино ва иншоотнинг томлари вайрон бўлган. Маълум қилинишича, шамолнинг тезлиги секундига 30 метрга етган.
Амриннинг таъкидлашича, Акмола ва Қўстанай вилоятларининг тўққиз туманида электр узатиш линиялари шикастланган. Шунингдек, Акмола вилоятида бир киши устига том қулаши натижасида вафот этган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу бўронлар сабаб етказилган зарар ҳисобланмоқда. Зарар кўрган биноларнинг қайта таъмирланиши учун маблағ ажратилиши кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси