Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 200 нафардан ошиб кетди

Олам

image

Бугун, 28 март куни Қозоғистон Республикаси ҳудудида 11 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сони 204 тани ташкил этмоқда. 

Янги ҳолатларнинг 10 таси Нур-Султонда, 1 таси эса Олма-отада аниқланди. Беморларнинг ҳаммаси шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, ҳозирги пайтда пойтахтда 117 та, Олма-ота шаҳрида – 58 та, Акмола вилоятида – 5 та, Қарағанда, Олма-ота ва Атирау вилоятларида – 4 та, Жамбил вилоятида – 3 та, Шарқий Қозоғистон вилоятида – 2 та, Ақтўбе, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Мангистау ва Қизилўрда вилоятларида биттадан ҳолат қайд этилган.

Маълумот учун, Қозоғистонда ушбу касалликдан бир киши вафот этган. 3 нафар одам эса соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Коронавирус

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made