Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 500 нафарга етди
Олам
−
04 Апрель 2020
5476Бугун, 4 апрель ҳолатига Қозоғистонда COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 500 нафарга етди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ яна 36 та янги ҳолат аниқланган. Жумладан Олма-отада – 16, Атиару вилоятида – 2, Шимолий-Қозоғистон вилоятида – 7, Жамбил вилоятида – 1, Чимкентда – 1 Туркистон вилоятида – 4, Манғистов вилоятида – 1 ва Қорағанда вилоятида – 4 нафар одамда вирус аниқланган.
Туркистон вилоятида коронавирусдан бир киши вафот этган. Шу тариқа Қозоғистонда вирусдан ўлганлар тўрт нафарга етди. Ҳозиргача Ақмола, Остона ва Қорағанда вилоятидан бўлган фуқаролар вафот этганди.
Қозоғистонда коронавирус энг кўп қайд этилган ҳудудлар пойтахт Нур-Султон (202 нафар бемор) ва Олма-ота (109 нафар бемор) бўлиб турибди.
LiveБарчаси