Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
Олам
−
26 Март 2020
9142Қозоғистон Республикасида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Ахборот ва жамият тараққиёти вазири Даурен Абаев маълум қилди.
"Бугун Қозоғистон фуқароси коронавирусдан вафот этди. Биз марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз", деди вазир.
Абаев, шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўлим сабаблари тўғрисида батафсил маълумот беришини ваъда қилди.
"Бу иш бизга яна бир марта коронавирус қанчалик хавфли эканлигини эслатади. Ҳозирда содир бўлаётган барча нарса ҳаммамиз учун синовдир", деди Абаев.
Маълумот учун, Қозоғистонда шу кунгача 109 та коронавирус ҳолати тасдиқланган, 2 бемор соғайиб кетган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023