Қозоғистонда хорижликлар учун янги виза жорий қилинади

Олам

image

Қозоғистон хорижликлар учун янги виза жорий этмоқчи. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазири Эрмек Маржикпаев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.

Қайд этилишича, Туризм вазирлиги раҳбари сайёҳларнинг кўп шикоятлари виза ва миграция режими масалалари билан боғлиқлигини тан олган. Шунингдек, у виза олиш тартиб-қоидаларини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали виза ва миграция режимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган. 

“Фақат манфаатдор давлат идоралари билан биргаликда хорижликларга ишчи визаси – Neo Nomad Visa’ни жорий этиш, уларга мамлакатда узоқ муддатга қолиш ҳуқуқини бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу чорани амалга оширишдан олинадиган иқтисодий самара йилига 3 миллиард тенгедан ортиқ(салкам 6,8 миллион доллар)ни ташкил қилади. Ҳозирда Neo Nomad Visa дастурини амалга ошириш механизми манфаатдор давлат органларига юборилган”,  дейди вазир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг